Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:25

Афғонистонда ўтган олти ой ичида инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашди


Афғонистон Инсон ҳуқуқлари мустақил комиссиясига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Афғонистон бўйлаб инсон ҳуқуқлари мисли кўрилмаган даражада поймол этилган.

Комиссия айни вазиятни мамлакатда хавфсизлик вазиятининг ёмонлашгани билан изоҳлади.

“Айрим омиллар сўнги пайтларда инсон ҳуқуқлари вазиятининг бузилишига олиб келди. Жумладан. қатор вилоятларда аҳоли орасида қурол-яроқ тарқатилиши ана шу омиллардан саналади. Бу инсон ҳуқуқларининг оёқ ости қилинишига замина яратади,” деди Комиссия сўзчиси Рафиулло Бедор.

Бедорнинг ишонишича, Афғонистонда қонунлар амалда татбиқ этилмаётир.

Унга кўра, жиноятга қўл урган шахсларнинг қудратли шахслар томонидан ҳимоя этилаётгани инсон ҳуқуқларини яхшилашга асосий тўсиқ бўлмоқда.

АҚШ Давлат департаменти 2014 йилга оид ҳисоботида Афғонистонда инсон ҳуқуқлари аҳволидан ташвиш билдирганди.

БМТга кўра, 2014 йилда Афғонистон бўйлаб 10500га яқин инсон зўровонликлар оқибатида қурбон бўлган.

Балоғат ёшига етмаган афғон болаларнинг урушга жалб этилиши ҳам жиддий муаммолардан саналади.

Афғонистон инсон ҳуқуқлари мулозими жанг-жадаллар туфайли минглаб фуқаролар ўз уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлаётганини айтди:

“Урушлар ҳалиям тинч аҳоли ҳаётига таҳдид этаётган асосий омил ҳисобланади. Жанглар оқибатида минглаб афғонлар қочқинликда ҳаёт кечирмоқда. Кўп сонда аёллар оилавий зўровонликлар қурбонига айланмоқдалар. Беқарорликлар боис зўравон шахслар жазоланмай қолмоқда,” деди Рафиулло Бедор.

Расмий Кобул Афғонистонда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш сари амалий қадамлар ташлаганини иддао қилади, аммо қатор кузатувчиларга кўра, ҳукумат мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун талабга жавоб берадиган даражада амал қилмаётир.

XS
SM
MD
LG