Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:02

"Ўзавтосаноат" ва GM корпорацияси Ўзбекистонда қўшимча завод қурмоқчи


Podrobno.uz янгиликлар агентлигининг хабар беришича, “Узавтосаноат" Акциадорлик Компанияси ва "General Motors" корпорацияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделларини кўпайтириш учун қўшимча заводни қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда агентлик "Ўзавтосаноат" акциадорлик компанияси ахборот хизмати ходимига иқтибосан маълум қилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда GM Uzbekistan ширкати тўққиз турда автомобил ишлаб чиқаради.

2014 йилги Ўзбекистон инвестицион дастурига мувофиқ, "Ўзавтосаноат" Акциадорлик Компанияси қиймати 87,4 миллион долларга тенг 14 лойиҳани амалга оширган.

XS
SM
MD
LG