Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:07

Туркиянинг Сурия чегарасига яқин шаҳарда ҳалокатли портлаш юз берди


Туркиянинг Сурия чегараси яқинида жойлашган Суруч шаҳрида маданият маркази боғида юз берган портлашда камида 28 одам ҳалок бўлди, 100 га яқин киши яраланди.

Туркия ички ишлар вазирлиги хабар беришича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Вазирлик ҳодисани "террорчилик ҳужуми" деб атади.

Турк юқори мулозимларига кўра, ҳужум ортида "Исломий Давлат" гуруҳи турган бўлиши мумкин.

Портлашнинг Амара деб номланган маданият маркази боғида ёшлар ташкилоти аъзолари тўпланган вақтда рўй бергани хабар қилинмоқда.

Туркия жануби-шарқидаги Суруч шаҳри Суриянинг Кобани шаҳрига яқин чегарадан 10 километрча узоқликда жойда жойлашган.

Кобани охирги бир йил мобайнида "Исломий Давлат" жангарилари ва курд жангчилари ўртасидаги қақшатқич жангларга саҳна бўлди.

Суручдаги портлашдан қисқа вақт ўтиб, худкуш ҳужумчи Кобани шаҳри жанубидаги назорат нуқтасида юзини портлатиб юборди.

Натижада икки курд аскари ҳалок бўлгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG