Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:36

Интерпол Украина собиқ президенти Януковични қидиришни тўхтатди


Интерпол Украина собиқ президенти Виктор Януковични қидиришни тўхтатди.

Британиядаги "Joseph Hage Aaronson" адвокатлик ширкати юристлари талаби билан Янукович Интерполнинг қидирилиаётган шахслар рўйхатидан олиб ташлаган.

"Joseph Hage Aaronson" юристларига кўра, Януковичнинг таъқиб этилиши сиёсий характерга эгалигини айтишган.

Виктор Янукович 2014 йилнинг февралида Киев майдонидаги давомли норозиликлар ортидан Украинани тарк этган эди.

Ҳозирда Януковичга нисбатан Украинада бир қанча жиноят иши очилган.

У давлатга хиёнат, жиноий ташкилот тузиш ва конституциявий тузумни ўзгартиришга уринишда айбланмоқда.

Януковичга қидирув Интерпол базасида 2015 йилнинг январида эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG