Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:32

Туркияда портлашни амалга оширган ҳужумчининг шахси аниқланди


Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли душанба куни мамлакатнинг Сурия билан чегарасидаги Суруч шаҳрида портлашни содир этгани гумон қилинаётган одамнинг шахси аниқланганини билдирди.

Жаноб Довудўғлига кўра, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумга яна кимлар алоқадор бўлганини аниқлаштирмоқда.

Расмийлар 32 одам ўлимига сабаб бўлган портлашни “Исломий давлат” террор гуруҳидан бўлган ҳудкуш амалга оширганини тахмин қилмоқда.

Портлаш душанба куни Амара деб номланган маданият маркази боғида ёшлар ташкилоти аъзолари тўпланган вақтда рўй берганди.

Туркия жануби-шарқидаги Суруч шаҳри Суриянинг Кобани шаҳрига яқин чегарадан 10 километрча узоқликда жойда жойлашган.

Кобани охирги бир йил мобайнида "Исломий Давлат" жангарилари ва курд жангчилари ўртасидаги қақшатқич жангларга саҳна бўлди.

XS
SM
MD
LG