Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:40

Генерал Дўстим толибларга бир ҳафталик муҳлат берди


Афғонистондаги ўзбек генерали Дўстим хавфсизлиги ёмонлашган шимолий вилоят Фарёбдаги туғилиб ўсган шаҳри - Шибирғонга борди. У таслим бўлиши учун Толибларга бир ҳафта муҳлат берди. Чақириғига ижобий жавоб қайтармаган тақдирда жангариларга қарши қақшатгич зараба беришидан огоҳлантирди.

Афғонистон вице-президенти матбуот котиби ёрдамчиси Султон Файзий жангариларни Дўстим чақириғига ижобий жавоб қайтармаган тақдирда қақшатғич зарбаларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди:

- Маълумки, сўнгги ҳафталарда Афғонистоннинг шимолий вилоятлари, айниқса, яхлит ўзбеклар ҳаёт кечирадиган Фарёб вилояти хавфсизлиги кутилмаган даражада ёмонлашган эди. Жангарилар мазкур вилоятнинг айрим туманлари, жумладан, Ширин Тагоб, Алмор, Паштункўт, Жумабозор ва Қайсорда давлатга тарафдор маҳаллий кучлар марказларига қарши амалга оширилган ҳамлалари оқибатида қатор қишлоқларни ишғол этган эдилар, - деди матбуот котиби ёрдамчиси Султон Файзий.

Шу кеча-кундузда шимолдаги хавфсизлик вазиятини яқиндан кузатиб турган генерал Дўстим Афғонистон муаммосини тинч йўллар билан ҳал қилиш афзаллигини такрорлади:

- Мамлакатдаги мавжуд бўҳронни куч қўллаш орқали ҳал этиб бўлмайди. Биз толибларни Қандаҳорнинг Спинбўлдак чегара туманидан нарироққача ҳайдаб чиқарганимиз билан масалага ечим тополмаймиз. Толиблар ҳам бизни енголмайдилар. Ҳар ҳолда бу мушкулотни тинч йўллар билан бартараф этганимиз маъқул, - деди генерал Дўстим.

Афғонистон вице-президентининг матбуот ишлари бўйича ёрдамчиси Султон Файзий генерал Дўстим шимолга етиб бориши билан мазкур ҳудудларда жангарилар ҳужумлари тўхтаганини билдириб, яқин кунларда Фарёб вилоятида жангарилар тарафидан ишғол этилган қатор қишлоқларни озод этиш учун ҳарбий амалиётлар ўтказилиши борасида хабар берди.

Айни пайтда у Фарёб вилоятида Толибларнинг 200 кишилик бир гуруҳи генерал Дўстим даъвати асосида давлатга таслим бўлиши эҳтимоли хусусида ҳам сўз юритди.

XS
SM
MD
LG