Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:28

Бишкек АҚШ билан Қирғизистонга ёрдам кўрсатиш битимини бекор қилди


Бишкек ҳукумати Қирғизистон ва АҚШ ўртасидаги ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш борасидаги ҳамкорлик битимини бекор қилди.

"Қирғизистон Республикаси халқининг фаровонлиги йўлидаги гуманитар ёрдам, ҳамда иқтисодий ва техник ёрдамларни кўрсатишни енгиллаштириш"ни кўзловчи мазкур битим 1993 йилнинг май ойида Вашингтонда имзоланган эди.

АҚШ ушбу битим доирасида Қирғизистонга йилига бир неча ўн миллион долларлик гумантир ёрдамини етказиб келган.

Сешанба куни Қирғизистон ҳукумати матбуот ҳизмати бош вазир Темир Сариев битимни шу йилнинг 20 августидан бекор қилиш ҳақидаги қарорга имзо чеккани ҳақда "Интерфакс" агентлигига маълум қилган.

Аввалроқ, Қирғизистон расмийлари АҚШ Давлат департаментининг этник ўзбек журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровга мукофот бериш қароридан норозилик билдириб, АҚШ инсонпарварлик ёрдамидан воз кечишини билдиришган эди.

Ҳозирда бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган Асқаровга АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафтада "Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мукофоти"ни тақдим қилганди.

XS
SM
MD
LG