Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:59

Толиблар Кўҳистонни босди, афғон-ўзбек расмийлари Тошкентда учрашди


Юзлаб оилалар Кўҳистонот минтақасини ташлаб чиқди
Юзлаб оилалар Кўҳистонот минтақасини ташлаб чиқди

Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошкентда ўзбек расмийлари билан чегараларни қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Бу музокаралар кечаркан, Толибон исёнчилари Афғонистон шимолидаги Сарипул вилояти Кўҳистонот туманини ҳам эгаллади.

Афғонистон шимолидаги Сарипул вилояти расмийларининг хабар беришича, Кўҳистонот тумани маркази толиблар томонидан ишғол этилган.

Айни пайтда Афғонистон президентининг хавфсизлик масалаларида маслаҳатчиси Тошкентда ўзбек расмийлари билан чегараларни қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Сарипул вилояти кенгашининг аъзоси Асадулло Хуррам Озодлик радиосига Кўҳистонот тумани 28 июль куни эрталаб Толибон ихтиёрига ўтганини маълум қилди.

Унга кўра, Сарипул расмийлари Афғонистон армиясини Кўҳистонот тумани ишғол этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганлар.

Босиб олиниши эҳтимоли юзда-юз мавжуд эди. Бу ҳақда бонг урдик, аммо ҳеч ким бизга қулоқ солмади. Полиция урушмай, тумандан чекинишга мажбур бўлди,” деди Асадулло Хуррам.

Унинг илова қилишича, Сарипул вилоятининг мазкур тоғли тумнида бир кун муқаддам 12 қишлоқ жангларсиз толиблар ихтиёрига ўтган ва 600га яқин оила туманни ташлаб чиққан.

Сарипул вилояти хавфсизлик кучлари қўмондони, Муҳаммад Осиф Жабборхел, Озодлик билан суҳбатда Кўҳистонот тумани Толибон исёнчилари назоратига ўтганини тасдиқлади.

Афғон хавфсизлик кучларининг уч кун давом этган қаршилиги ортидан Кўҳистонот тумани Толибон томонидан кеча тунда ишғол этилди. Кўҳистонот туманидаги ҳукумат кучлари қўмондони ва унинг 18 нафар аскари бедарак кетди. Аммо туманнинг бошқа мулозимлари вилоят маркази – Сарипул томон келишмоқда,” деди Муҳаммад Осиф Жабборхел.

Ўзбекистон хавотирлари

Айни пайтда Хавфсизлик масалаларида Афғонистон президентининг маслаҳатчиси, Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Тошкентда ўзбек расмийлари билан мамлакатидаги вазиятни муҳокама қилди.

Уч кунлик сафари жараёнида Муҳаммад Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида хавфсизлик ва истиҳборот соҳаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

Унинг матбуот котиби, Тавоб Ғузангнинг маълум қилишича, Афғонистон шимолида Толибон ҳаракатининг фаоллашуви ҳам афғон ва ҳам ўзбек расмийларини бир хилда ташвишга солган.

Чегаралар хавфисзлигини таъминлаш музокараларнинг асосий мавзуларидан бири эди. Афғонистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон билан ҳам умумий чегарага эга. Ушбу чегараларни янада мустаҳкамроқ ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдинди”, деди Тавоб Ғузанг.

Унинг илова қилишича, Афғонистон шимолида фаоллашган “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”га қарши курашдаЎзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликни мустаҳкамлашга қарор қилганлар.

XS
SM
MD
LG