Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:05

Ўзбекистон Қозоғистонга газ экспортини 40 фоизга оширди


Ўзбекистон 2015 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга умумий қиймати қарийб 158 миллион долларлик 1772 миллион куб метрдан кўпроқ газ узатган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 40 фоизга, нарх бўйича эса 47 фоизга кўпроқдир.

Бу рақамларни Қозоғистон молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси чоршанба куни эълон қилди.

Ўзбекистон йилига 60 миллиард куб метр табиий газ қазиб олади.

Шундан 20 миллиард куб метрига яқини ташқарига, Россия, Қозоғистон, Хитой ва бошқа давлатларга сотилиши айтилади.

Ўзбекистонни ўзида эса қиш мавсумларида аҳолига газ етказиш кескин қисқартирилади.

XS
SM
MD
LG