Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:14

Ашхобод билан Бишкек ўртасида 15 келишув имзоланди


Қирғизистон ва Туркманистон президентлари Алмазбек Атамбаев ва Қурбоннғули Бердимуҳаммедовлар бугун Бишкекда икки давлат ҳамкорлигига оид 15 келишув имзолади.

Имзоланган ҳужжатлар орасида қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга доир келишувлар бор.

Учрашув чоғида Туркманистон раҳбарининг айтишича, Бишкекда имзоланганчалик кўп келишувни у фақат Хитой билан имзолаган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбевнинг айтишича, Туркманистон Иссиқкўл соҳилида 5 юлдузли меҳмонхона қуриш истагини билдирган. Иншоот учун жой танлаш ишлари, Атамбаевга кўра, эртаёқ бошлаб юборилади.

XS
SM
MD
LG