Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

OzodlikOnline: Ўзбек аёлини жинсий тажовуз ва шилқимликдан ким асрайди?


Ўзбек жамиятида эркаклар томонидан жинсий тегажоқликлар хотин-қизлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланганини кузатиш мумкин.

Уятсиз сўзлар қўллаш, у ер, бу еридан ушлаш, қучоқлаб олиш, кўкрагига чанг солиш - жинсий тажовузнинг кенг тарқалган кўринишларидир.

Жинсий шилқимликка учрамаган аёл деярли бўлмаса керак. Ушбу муаммо шу қадар чуқур илдиз отганки, аксар хотин- қизлар деярли ҳар куни жинсий тегажоқликларга рўбарў келишади.

Номусга тегиш - эркаклар томонидан хотин-қизларга қарши жинсий тажовузнинг энг учига чиққан кўриниши, албатта.

Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки ожизлигидан фойдаланиб жинсий алоқа қилиш ҳолатлари ҳам ўзбек жамиятига ёт эмас.

Хизмат вазифасидан фойдаланиб ёки моддий жиҳатдан ўзига қарам аёлни жинсий алоқага мажбурлаш ҳолатлари ҳам учраб туради.

OzodlikOnline: Ўзбек аёлини жинсий тажовуз ва шилқимликдан ким асрайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:50 0:00

Озодлик сўнгги бир ҳафтада ёритган жинсий тажовуз билан боғлиқ воқеаларга қараб муаммо кўламининг анча жиддийлигини кўриш мумкин:

- Самарқандда 63 ёшли ҳамқишлоғи зўрлаган 17 ёшли қиз ўзини осди;

- Мелиса амакиси тажовуз қилган қорақалпоғистонлик қиз сирка ичди;

- Тошкентда 4 яшар қизалоқни зўрлаб ўлдирган жиноятчи қидирилмоқда;

- Қизлигидан айрилгани учун ўзини ўлдирган қизнинг онаси адолат изламоқда;

БМТ халқаро ташкилоти жисмоний, жинсий ёки руҳий зарар берадиган ёхуд аёлларнинг азият чекишига сабаб бўладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатни хотин-қизларга нисбатан зўравонлик сифатида таърифлаган.

Ўзбекистон Жиноят кодексида фақат номусга тегиш, мажбурлаб жинсий алоқа қилиш ҳолатларига қарши жазо чоралари қайд қилинган. Лекин шилқимлик ва тегажоқлик ҳолатларига жазо белгиланмаган.

Ҳўш, ўзбек аёлини жинсий тажовуз ва шилқимликдан ким ҳимоя қилиши лозим?

Жинсий тегажоқликка учраган хотин - қиз додини кимга айтсин?

Шилқим эркакнинг жинсий тажовузига жазо борми?

Душанба¸ 10 август куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар шу саволлар атрофидаги кузатишларингиз билан жонли суҳбатда иштирок этинг.

Жонли мулоқотга элтувчи энг осон ва қисқа йўл – Озодликнинг Skype манзиллари!

OzodlikOnline: Ўзбек аёлини жинсий тажовуз ва шилқимликдан ким асрайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG