Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Ўзбекистоннинг Швециядан нимаси кам?


Бугунги блог ўта қисқа бўлади. Тунов куни Швецияда автобус ҳайдаётган ўзбек филологи Муқимжон Маҳмудов Прагадаги студиямизда меҳмон бўлди ва камина у кишини OzodNazarга таклиф қилдим.

Суҳбат давомида Муқимжон ўғлининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши билан боғлиқ воқеани айтиб берди.

Муқимжоннинг айтишича, унинг ўғли ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун барча имтиҳонларни топширган, гап “права”нинг қўлга тегишида қолган эди.

- Права уйимизга душанба ёки сешанбада келиши керак эди. Биз якшанба куни машинада йўлга чиқдик (Европа бўйлаб саёҳатга – таҳр.) ва Венгриягача бордик. Венгрияда ўғлим Швеция элчихонасига кирди ва “Права олишим керак, Стокгольм билан гаплашиб, сертификатини олиб беринглар”, деб сўради. 10 минутда масаласи ҳал бўлди, ишни битириб чиқди. Элчихонага праванинг нусхаси факс орқали келди ва ўғлим мана машинасини ҳайдаб юрибди. Бунақа ишлар жуда тез битади, деди Муқимжон Маҳмудов.

Бор гап шу.

Агар гап нимадалигини тушунмаган бўлсангиз, Муқимжоннинг гапини яна бир марта ўқинг.

XS
SM
MD
LG