Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:09

Тошкентда 1300 йиллик осори атиқалар кўргазмага қўйилди

Тошкентдаги Халқаро маданият карвонсаройида “Қадимий Чоч маданий мероси” деб номланган кўргазма давом этмоқда. Кўп йиллик археологик изланишлар асносида Тошкент вилояти ҳудудидаги Қонқа ҳамда Қоршовултепа қадимий ёдгорликларидан VI-VIII ҳамда X-XII асрларга оид осори атиқалар топилган. Маданият карвойсаройида айни ўша экспедициялар чоғи қўлга киритилган кўҳна бисот – сирланган сопол ва шиша буюмлар, тақинчоқлар, тангалар ҳамда шамчироқ, кўза, ақчадон сингари рўзғор ашёлари намойиш этилмоқда.

XS
SM
MD
LG