Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:19

Ўзбекистонда видеокамера тасвири йўл қоидаси бузилиши исботи, деб тан олинади


11 августдан бошлаб Ўзбекистонда йўлларда ўрнатилган фото ва видеокамераларда акс этиб қолган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

Бу меъёр Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзбекистон президенти 10 август куни имзолаган қонунга биноан киритилган ўзгартишлардан биридир.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 17-1 – моддасига кўра, агар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши йўлларда ўрнатилган махсус фото ва видеокамераларда акс этиб қолган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситаси эгаси тортилади.

XS
SM
MD
LG