Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:59

Россия пули қулаб, $1 = 65 рубль бўлиб қолди


Москва биржасидаги 12 август кунги савдо рубль қадрининг янада пастлаши билан бошланди. Бир неча дақиқа ичида доллар ва евро тақрибан бир рублга қимматлаб кетди ва натижада доллар 65 рублнинг, евро эса, 72 рублнинг устига чиқиб олди.

$1 = 65 рубль нисбати сўнгги бор 2015 йилнинг 13 февралида қайд этилган эди.

Таҳлилчилар рубль қадрининг пастлаётганини жаҳон бозорида нефтнинг арзонлаб кетаётгани ҳамда Хитой Халқ банкининг сўнгги 20 йил давомида илк бор ўтказган юаннинг кенг миқёсли девальвацияси билан изоҳламоқда.

Россия Марказий банки 13 август учун 1 АҚШ долларининг нархини 65,02 рубль қилиб белгилади.

XS
SM
MD
LG