Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:58

Озарбайжонлик журналистга қарши кўрсатма берган гувоҳ сўзларини қайтиб олди


Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоил.
Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоил.

Расмийлар ўз жонига қасд қилишига Хадича Исмоилова сабаб бўлган, деб таъкидлаётган шахс суднинг набатдаги мажлисида гувоҳлик берди.

10 август куни озарбайжонлик икки таниқли ҳуқуқ фаоли иши бўйича суд, айбланувчилар илтимоси билан, 13 августга қолдирилди.

Озодлик радиоси озарбайжон хизмати билан ҳамкорлик қилиб келаётган Исмоилова ўтган йил декабрида собиқ ҳамкасби Турал Мустафоевни ўзига суиқасд қилиш ҳолатига олиб келганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Айбловчилар, кейинроқ, журналистни товламачиликда, солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ва ваколатларини суиистеъмол қилганликда айблаган.

10 август куни Мустафоев унаштирилган қизи билан келиша олмагани учун тушкунликка тушгани, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлишига Исмоилованинг ҳеч қанақа алоқаси йўқлигини айтди.

Мустафоев суднинг 24 июнь кунги дастлабки мажлисида ҳуқуқ-тартибот идоралари тазйиқи остида Исмоиловага туҳмат қилганини айтган эди. Аммо ҳимоя томонининг айбловларни бекор қилишга қаратилган чақириғи эътиборсиз қолди.

39 ёшга тўлган Исмоилова Президент Илҳом Алиевнинг молиявий ишларини кенг ёритиб келади. 2003 йилда отаси вафот этганидан сўнг ҳукумат тепасига келган Алиев унга қарши чиққанлар билан курашиб, ғарб мамлакатлари танқидига эътибор бермай келади.

Исмоилованинг фикрича, айбловлар ортида унинг журналистлик фаолиятига чек қўйиш мақсади мавжуд.

Боку суди таниқли ҳуқуқ фаоллари Лайло ва Ориф Юнус иши бўйича навбатдаги суд мажлисини 13 августга қолдирди. Суд мажлиси Лайло Юнус илтимосига биноан бошқа кунга кўчирилди.

Бундан аввал ҳимоя томонининг илтимоси ҳеч эътиборга олинмаган эди.

Лайло Юнус маркази Бокуда бўлган Тинчлик ва демократия институтига асос солган ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Ориф Юнус бўлса тарихчи ва ҳуқуқ фаолидир.

Юнуслар 2014 йилнинг ёзида қўлга олинган. Улар сотқинлик ва товламачилик қилганликда, ҳужжатларни қалбакилаштирганликда, солиқ тўлашдан бош тортганликда ҳамда ноқонуний тижорат билан шуғулланганликда айбланмоқдалар.

Юнусовлар бу айбловларни рад этиб келади. Уларнинг айтишича, айбловлар озарбайжон фуқаровий жамиятига қарши олиб борилаётган ҳаракатларнинг бир бўлагидир.

Ўтган ҳафтада айбловчилар Лайло Юнусни 11 йил, Ориф Юнусни эса 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG