Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:22

Хитойда 21 тонна тротил эквивалентига тенг бўлган портлаш бўлди

Хитойнинг Тянцзин порт шаҳрида рўй берган портлашлар сериясида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди.

12 август куни тунда содир бўлган воқеада жароҳат олган юзлаб кишининг кўпи оғир аҳволда экани хабар қилинмоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида камида 12 нафар ўт ўчирувчи бор. Хитой ҳукумати янги портлашлар хавфи борлиги туфайли воқеа эпимарказида ўт ўчириш ишларини вақтинча тўхтатди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарида айтилишича, воқеага портга контейнерларда олиб келинган портловчи моддаларга ўт кетиши сабаб бўлган.

Хитой зилзила тармоғи энг катта портлашнинг кучи 21 тонна тротил эквивалентига тенг бўлганини маълум қилди.

Портлаш катта бўлганидан ундан чиққан иссиқликни Япониянинг об-ҳаво ўзгаришларини кузатувчи сунъий йўлдоши ҳам қайд этган.

XS
SM
MD
LG