Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:07

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчи вазнини ўлчашга қарор қилди


"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари"
"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари"

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси парвоздан олдин ҳар бир йўловчиниг қўл юки билан биргаликда ўртача вазнини ўлчаш тадбирини бошлашга қарор қилди.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унда таъкидланишича, бундай тадбир “парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда... ўтказиб турилиши шарт”.

Авиакомпанияга кўра, йўловчилар вазнини ўлчаш табдирини ўтказишдан парвоздаги самолётлар ўртачада вазнини аниқлаш мақсади кўзланмоқда.

Қатновга рўйхатдан ўтиб бўлгач, ҳаво кемасига чиқишингиздан олдин биз сизга самолётга чиқиш зонасида ўрнатилган тарозиларда вазнни ўлчашни таклиф қиламиз. Вазн ўлчаш натижаларини қайд этиш бланкасида фақатгина йўловчининг тоифаси (эркак, аёл, бола) кўрсатилади, холос. Бошқа махфий натижалар тўлиқ сақланиши кафолатланади,” дейилади “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” хабарида.

"Ихтиёрий тадбир"

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”авиакомпанияси ходимининг Озодликка айтишича, вазн ўлчаш йўловчилар "розилиги билан ва тўла ихтиёрий равишда ўтказилади".

Унинг илова қилишича, бундай тадбир “дунёнинг кўплаб авиаширкатлари томонидан статистик маълумотларни тўплаш учун” қилинади.

Биз ҳам олинган рақамларни ҳар беш йилда авиация мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларга маълумот тариқасида тақдим этишимиз мумкин,” деди “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ходими.

Парвозлар ва юклар учун масъул ходимининг Озодликка маълум қилишича, авикомпания Тошкент аэропортида ҳозирга қадар битта тарози ўрнатган.

У тадбирни бошлаш куни ҳали белгиланмаганини айтди.

Самоа ортидан Ўзбекистон

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчи вазнини аниқлашга қарор қилган илк авиакомпания эмас.

Икки йил муқаддам Samoa Air аэропортда йўловчи вазнини ўлчай бошлаган илк ширкатга айланганди.

Samoa Air чипта нархини йўловчи вазнига қараб белгилайди.

Аммо, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" масъулларига кўра, жорий этилаётган янги тадбирдан ҳеч қандай тижорий манфаат кўзланаётгани йўқ.

XS
SM
MD
LG