Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:00

Тошкент ва Киев ўртасида ҳаво қатновини тиклаш бўйича келишимга эришилмаган


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати раҳбари Валерий Тян Тошкент ва Киев ўртасида ҳаво қатновини тиклаш борасида келишимга эришиб бўлмаётганини айтди.

Жаноб Тянга кўра, Тошкент ва Симферополь орасидаги ҳаво қатновини тиклаш ҳам муаммоли масала бўлиб қолмоқда.

Тошкентда жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тян: -Украина бизга Симферополь маъмурияти ноқонуний эканини айтиб, у ерга учишга рухсат бермаяпти. Масала ҳал этилмади, у ерга учмаймиз, - деди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар ҳафтада Киевга иккита Симферополга иккита рейсни амалга ошириб келган.

Мазкур йўналиш апрель ойи бошидан бекор қилинган эди. Симферополь Россия босиб олган Қрим маъмурий маркази ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG