Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:36

Кириш имтиҳонлари натижалари эртага эълон қилинади


Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 август куни эълон қилинажаги тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига таяниб gazeta.uz хабар қилди.

Марказ вакилларига кўра, тестнинг давлат комиссияси тасдиқлаган натижалари олий ўқув юртларига юборилмоқда.

gazeta.uz ўз хабарида кириш имтиҳонлари натижаларини 20 августдан бошлаб Давлат тест маркази расмий сайтидан, Ucell ва UZMOBILE абонентлари SMS орқали, Click тизими орқали, Telegram иловаси орқали ҳам билиш мумкинлиги тўғрисида ёзган. Давлат тест маркази сайтидан бошқалари пулли хизмат эканлиги айтилган.

Ўзбекистонда жорий йилда бакалаврлик учун ажратилган квота 57 907 ўринни, магистратура учун 5000 ўринни ташкил қилади. Шулардан бакалаврият учун 37 487 ўрин, магистратура учун 3452 ўрин контракт асосида ўқийдиган шахсларга ажратилган.

Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш ҳақи 1 сентябрдан 15 фоизга оширилгани, натижада контракт нархининг энг паст кўрсаткичи деярли 6 миллион сўмга, контракт пулининг энг юқори даражаси эса деярли 10 миллион сўмга етиб қолажаги тўғрисида Озодлик мана бу лавҳасида маълумот берган.

XS
SM
MD
LG