Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:07

"Амстердам-Париж" поездида икки одамни яралаган марокашлик қўлга олинди


Францияда "Амстердам-Париж" тезюрар поездида одамларга ўқотар қурол билан ҳужум қилиб, икки одамни яралаган марокашлик қўлга олинди.

Ҳужумчини поездда кетаётган икки америкалик йўловчи зарарсизлантирган.

Поезд Франция шимолидаги Аррас шаҳри сатнциясига келганида ҳужумчи полиция тарафидан ҳибсга олинди.

Марокашлик ҳужумни нима мақсадда уюштиргани маълум эмас.

Лекин, бу иш билан Франция полициясининг террорчиликка қарши кураш бўлими шуғулланмоқда.

Франция махсус ҳизматлари 26 ёшли марокашлик ҳужумчи исмини ҳам очиқламаяпти.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчини икки америкалик ҳарбий денгиз пиёдачиси зарарсизлантирган.

Улар шубҳали одам поезд ҳожатхонасига кириб, қуролига ўқ солаётганини пайқашган ва уни ҳожатхона эшиги ёнида кутиб туришган.

"Амстердам-Париж" тезюрар поездида ҳаммаси бўлиб 554 йўловчи бўлган.

XS
SM
MD
LG