Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:01

Каримов мустақилликни мустаҳкамлаганларни мукофотлади


Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотлади.

Давлат раҳбари 25 августда имзолаган фармон билан “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси”, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” “Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонлари ҳамда “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун” “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан 100 дан зиёд киши тақдирланди.

Фармон муқаддимасида айтилишича, унвон, орден ва медаллар тақдирланганларга “мустақилликни мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятни тиклаш, ўзликни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” берилди.

XS
SM
MD
LG