Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:21

Ўзбекистонда фуқароларнинг бекор ётган пулларини йиғувчи фондлар тузилади


Ўзбекистон президенти 25 августда “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонунни имзолади ва ҳужжат расман эълон қилинган кун – 27 августдан кучга кирди. Ўзбекистонлик мулозимлар мазкур қонунни шарҳлар экан, унинг “мамлакатдаги инвестицион муҳитга бевосита таъсир кўрсатадиган истиқболли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат” эканлигини таъкидлаганлар. Баъзи мустақил иқтисодчилар фикрича эса, қонуннинг тўлақонли ишлашига мамлакатдаги сиёсий-иқтисодий муҳитнинг носоғломлиги йўқ қўймайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2015 йил, 29 июнда қабул қилган, Сенат 2015 йил, 6 августда маъқулланган ва президент 25 августда имзолаган “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонунда:

Инвестиция фондлари инвесторларнинг пул маблағларини жалб этувчи ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс – акциядорлик жамияти эканлиги;

инвестиция фондлари ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга

ёки

ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбуриятига эга бўлмаган фондлар бўлиши мумкинлиги;

ҳам Юридик шахслар, ҳам жисмоний шахслар инвестиция фондининг муассислари (акциядорлари) сифатида иш юритиши мумкинлиги;

инвестиция фондлари лицензиясиз фаолият юрита олмаслиги ва бошқа кўплаб меъёрлар белгилаб қўйилганки, қизиққанлар қонуннинг тўла матни билан мана бу ерга кириб танишиши мумкин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Самарқанд вилояти бошқармаси бош мутахассиси Абдулазиз Сатторов қонун имзоланиши арафасида Интернетда эълон қилган мақоласида Инвестиция фондлари нима эканлигини тушунтирар экан, мана бундай ёзган эди:

“Инвестиция фондлари – бу манфаатлар бўлган шахслар унинг ёрдамида ўз пул маблағлари ва активларини бошқариш учун профессионал бошқарувчиларига топшириш механизимидир”.

Фикрини ривожлантирар экан, мулозим мана бундай деган: “…майда инвесторларнинг инвестиция фонди сингари махсус корхонага киритган қўйилмалари ягона портфелга жамланади ва буларни келгусида профессионал бошқарувчининг бошқаруви асосида даромадли инвестиция лойиҳаларига жойлаштириш имконини беради. Пировард натижада эса, инвесторларнинг вақт ва маблағ борасидаги сарфлари ва харажатлари сезиларли даражада камайгани ҳолда йирик ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради”.

Инвестиция фондлари нима эканлигини оммабоп қилиб тушунтириб беришни тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровдан илтимос қилдик:

- Фараз қилинг, бозордан сигир сотиб олмоқчиман. Нархи бир миллион сўм. Лекин менда 100 минг сўм бор, холос. Мен 100 минг сўмдан пули бор 10 та қўшнимни бирлаштираманда, уларга сигир сотиб олишни таклиф қиламан. Сигирни сотиб олиб, сут-қатиғини бўлишиб, ҳаммамиз ичамиз, дейман. Рози бўлишса, мен уларнинг пулини йиғиб, ўша сигирни сотиб оламан. Мана шу инвестиция фондининг энг элементар кўринишидир, деди Ғолиббек Холназаров.

Масаланинг лавҳадан ташқарида қолган жиҳатларини билгингиз келса, иқтисодчи билан ўтказилган қуйидаги суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Ғолиббек Холназаров. Инвестиция фондлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG