Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

Бағдодда 18 туркиялик ўғирлаб кетилди


Бағдоднинг Садр-Сити мавзеси
Бағдоднинг Садр-Сити мавзеси

18 нафар туркиялик Бағдоднинг шимоли-шарқий қисмида қурилишда ишлаётган жойидан ўғирлаб кетилди.

Бу ҳақда маълум қилган Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмас 2 сентябрь куни “Биз Ироқ ички ишлар вазирлиги билан яқин алоқадамиз ва инцидент яхшилик билан тугайди, деб умид қиламиз” деб баёнот берди.

Ўғирланган муҳандислар ва қурувчилар Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр-Ситисида спорт мажмуаси қураётган турк ширкати ходимларидир.

Уларни ухлаб ётган жойидан қуролланган ва юзларига ниқоб таққан ҳарбий кийимдаги шахслар тонгда олиб кетган.

Инцидент учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Туркия яқинда Ироқ шимолидаги “Исломий давлат” гуруҳига ҳаводан зарбалар бера бошлади.

Ўтган йили Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида “Исломий давлат” гуруҳи Туркиянинг 46 фуқаросини қўлга олган ва 3 ойдан зиёд тутқинликда ушлагач қўйиб юборган эди.

XS
SM
MD
LG