Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:05

Бош вазир ўринбосари мулозимлар порахўр эканлигини тан олди


“Ўзбекистонда бизнес доиралари шу кунда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув билан боғлиқ кўплаб муаммоларга, ортиқча тўрачилик, порахўрлик ва тамагирликка дуч келмоқда”

Бу гапни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуидаги республика семинар-конференциясида қилган чиқиши чоғида айтди.

Uzbekistan Today агентлигига кўра, Азимов анжуманда мамлакат бозор иқтисодиётига тўла ўтиши учун бизнеснинг ривожига тўсиқ бўлаётган баъзи масалаларни ҳал қилиб олиши кераклиги ҳақида гапираркан, жумладан бундай деган:

“Биз бозор иқтисодиётига тўла ўтиш тўғрисида хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ривожланиши йўлидаги барча муаммолар ва тўсиқлар олиб ташланганидагина айта олишимиз мумкиню Фақат шундай ҳолатдагина бу жараённи якунланган, деб ҳисоблаш мумкин”.

XS
SM
MD
LG