Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:26

Чеченистон раҳбари исломий китоб устидан ҳукм чиқарган судьяни жазоламоқчи


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Дуо ва унинг Исломдаги вазифаси ҳамда ўрни” (Оригиналда: "Мольба (дуа) к богу: ее назначение и место в Исламе") китобини экстремистик китоб, деб ҳукм чиқарганЮжно-Сахалинск шаҳар суди судьяси ва прокурори қонун олдида жавоб бермаса, уларни жавобгарликка ўзи тортажагини билдирди.

Қодировнинг бу ҳақдаги баёноти унинг Инстаграмида эълон қилинди.

“Дуо ва унинг Исломдаги вазифаси ҳамда ўрни” китоби экстремистик адабиёт сифатида тан олинган қарорини Южно-Сахалинск шаҳар суди 12 августда чиқарган. Қарорни қабул қилиш учун судья таянган экспертиза хулосасида айтилишича, китобда Ислом динининг бошқа динлардан устунлиги тарғиб қилинган.

Айни пайтда, Lifenews.ruнинг хабар қилишича,россиялик таниқли жамоат арбоби ҳамда диний арбоб диакон Андрей Кураев Южно-Сахалинск шаҳар суди қарорини ақлга сиғмайдиган бемаънилик, деб атаган.

XS
SM
MD
LG