Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:00

Масжид ал-Ҳарамда ўлганлар сони ортиб бораётир


Дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжид ал-Ҳарамда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар инсон ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Саудия ҳукумати маълум қилди.

Хабарларга кўра, 230 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

Фожиа мусулмонлар Ҳаж маросимига тайёргарлик кўраётган бир паллада юз берди.

Ҳозирча қурбонлар орасида Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг борлиги маълум эмас.

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида таҳсил олаётган Султонбек исмли ўзбекистонлик талаба фожиа рўй берган Ал-Ҳарам масжидда ўзбекистонлик танишлари ҳам бўлгани, лекин улардан ҳеч бири талафот кўрмаганини айтди.

Мадинадаги ўзбекистонлик талаба билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:01 0:00
Бевосита линк

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда масжид томига улкан қизил краннинг қулагани тасвирланган.

Саудия ҳукуматининг твиттер орқали хабар беришича, краннинг қулашига кучли сел сабаб бўлган.

Масжид ал-Ҳарам марказида Каъба жойлашган.

Ҳар йили миллионлаб мусулмонлар ҳаж зиёратини адо этади.

Йириклиги 4 квадрат километр бўлган Масжид ал-Ҳарамда бир вақтнинг ўзида 2 миллиондан ортиқ одам намоз ўқий олади.

2006 йилда юз берган издиҳомда уч юзу элликка яқин одам ҳалок бўлганди.

Кенгайиб бораётган Масжид ал-Ҳарам

Охирги йилларда Масжид ал-Ҳарам атрофида улкан қурилишлар олиб борилмоқда.
Масжид атрофида ўнлаб улкан кранларни кўриш мумкин.

Юз йиллаб давомида масжидни ўраб турган бинолар ўрнини сўнгги йилларда йирик дўконлар ва меҳмонхоналар эгаллади.

Улар орасида дунёнинг учинчи йирик биноси, муҳташам соат ўрнатилган Абраж ал-Байт комплекси бор.

Саудиянинг Бен Лодин иншоот гуруҳи масжидни кенгайтириш ишларига етакчилик қилади.

Бен Лодин оиласи ўн йиллардан буён Қирол оиласи билан яқин алоқага эга ва мамлакатдаги йирик қурилишларга бошчилик қилади.

Ушбу оила ал-Қоиданинг собиқ раҳбари Усама Бен Лодиндан 1990 йилларда воз кечганди.

Қулаган краннинг эгаси ким экани ҳозиргача очиқланмади.

XS
SM
MD
LG