Линклар

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади


Ҳайит намози 24 сентябрь куни соат тонгги 6:30га белгиланган

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба кунига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 18 сентябрдаги қарорига кўра, 24 сентябрь мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди.

Ҳайит намози 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат тонгги 6:30 ўқилиши хабар қилинди.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълумотига кўра, ҳозирда 5 мингдан зиёд ўзбекистонлик мусулмон Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига кетган.

Ўтган йилгидек бу йил ҳам Қурбон ҳайити Ўзбекистонда пахта терими кампанияси авж паллага чиққан пайтга тўғри келаяпти.

XS
SM
MD
LG