Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:59

Қримда Путин ва Берлускони учун 240 йиллик шароб қуйилган


Украина прокуратураси Қримдаги "Массандра" вино комбинати раҳбари Янин Павленкога қарши жиноят иши очганини билдирди.

Прокуратурага кўра, Павленко комбинат захирасидаги 240 йиллик шаробни Владимир Путин ва Силвио Берлусконига очиб берган.

Шу ой бошида Россия раҳбари Владимир Путин Италия собиқ бош вазири Берлускони билан Қримга борган. Улар ташриф давомида "Массандра" вино комбинатини ҳам зиёрат қилишган эди.

Гувоҳларга кўра, Путин ва Берлускони учун қуйилган шароб 1775 йилга оид "Херес-де-ля-Фронтера коллециясидандир.

Винонинг нарҳи 90 минг АҚШ долларидан кўпроқдир.

Қрим 2014 йилнинг март ойида аннексия қилингунга қадар "Массандра" Украина давлатининг мулки ҳисобланган.

Расмий Киев Россия аннексиясини тан олмайди ва Қримни Украинанинг бир қисми, деб билади.

Украина прокуратураси Павленкони давлат мулкини ўғирлаганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG