Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:37

Россия ва Эстония ҳибсдаги “жосус”лар билан алмашишди


Россия суди эстониялик Эстон Кохверни жосусликда айблаб, 15 йилга қамаган эди.
Россия суди эстониялик Эстон Кохверни жосусликда айблаб, 15 йилга қамаган эди.

Эстония ҳукумати Россияда жосуслик қилишда айбланиб ҳибсга олинган Эстон Кохферни ўзидаги Алексей Дрессенга алмашган.

Эстония ички ишлар вазирлигининг собиқ офицери Дрессен Россияга махфий маълумот узатишда айбланиб, қамоқда жазо муддатини ўтаётган эди.

Асирлар билан алмашинув икки мамлакат орасидаги Пиуза дарёси устидаги кўприкда амалга ошган.

Эстония хавфсизлик ҳизмати ходими Кохвер 2014 йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган.

Россия суди эстониялик Эстон Кохверни жосусликда айблаб, 15 йилга қамаган эди.

Таллин ҳукумати Кохверни Россия махсус ҳизматлари Эстония ҳудудида ўғирлаб кетганини айтиб келади.

Таллин расмийларига кўра, Кохвер ҳозир эсон-омон Эстонияга олиб ўтилган.

Эстония полициячиси Алексей Дрессен эса 2012 йилда хоинликда айбланиб, 16 йилга қамалган эди.

XS
SM
MD
LG