Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

Ироқ хавфсизлик бўйича Россия, Эрон ва Сурия билан ҳамкорлик қилмоқда


Ироқ ҳарбийлари “Исломий Давлат” (ИД) милитант гуруҳига қарши курашда Россия, Эрон ва Суриялик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бу ҳақда Ироқ қўшма амалиётлари қўмондонлиги 26 сентябрь куни баёнот тарқатди.

Баёнотга кўра, битимга “ИД сафларида жиноятлар содир этаётган минглаб россияликлар юзасидан Россия хавотирлари ортиб бораётгани” сабаб бўлган.

Ушбу баёнот бир кун муқаддам Ироқ Ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарий берган изоҳга зид кўринади.

Иброҳим ал-Жаъфарий Ироқ армиясига рус ҳарбий маслаҳатчилари ёрдам бераётгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Таҳлилчиларга кўра, Россия ўтган ҳафталарда ўзининг Суриядаги иштирокини кучайтирди ва Дамашқни ИДга қарши курашаётган иттифоққа қўшишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG