Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:03

Саудия армияси генерали Яман чегараси яқинида ҳалок этилди


Саудия армиясига кўра, армия генерали Иброҳим Ҳамзи Яман чегараси яқинида ҳалок этилди.

Саудия Пресс Агентлиги 27 сентябрь куни тарқатган хабарга кўра, генерал Иброҳим Ҳамзи Жизон вилоятида хизмат вазифасини адо этаётган пайтда олинган жароҳатлардан вафот этган.

Бироқ агентлик ҳодиса қачон ва қай ҳолатда юз берганига аниқлик киритгани йўқ.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги 25 сентябрда Жизан Вилоятида юз берган отишмада бир полковник ва бир чегарачи ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатганди.

Март ойида Саудия бошчилигидаги иттифоқ Ямандаги Хусий исёнчиларига қарши ҳаво ҳужумларини бошлади.

Ҳозирда икки мамлакат чегарасида отишмалар одатий ҳолга айланган.

XS
SM
MD
LG