Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:19

Transparency International: Ўзбекистон дунёдаги энг коррупциялашган 10 давлатнинг бири


Transparency International ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистонни яна дунëнинг энг коррупциялашган давлатлари ўнлигида қолдирди.

Ташкилот чоршанба куни эълон қилган рўйхатда Ўзбекистон Африканинг Зимбабве давлатидан ҳам кейинги ўринда жой олди.

Халқаро ташкилот хулосаларига кўра, Ўзбекистон жуда коррупциялашган мамлакатдир, аммо ҳукумат бу иллат олдини олиш ёҳуд унга қарши курашиш учун лозим чорани кўрмаяпти.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон қатори Туркманистон ҳам дунёнинг энг коррупциялашган давлатлари ўнлигига кирган.

Бу йилги ҳисоботда дунёдаги энг коррупциялашган давлатлар сифатида Самали ва Шимолий Корея рўйхатнинг тубидан жой олди.

Дания, Янги Зелландия ва Финландия каби давлатлар коррупция жиҳатидан энг тоза мамлакатлар сифатида рўйхатда етакчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG