Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:48

Черногория полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ишлатди


Черногория полицияси парламент ўнгида тўпланиб, ҳукумат истеъфоси ва эрта сайловларни талаб қилган мухолифат намойишчиларини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.

Мухолифат лидерлари ва уларнинг бир неча юз нафар тарафдори 17 октябрь оқшомида Подгорица минтақасига намойиш учун тўпланганди.

Мухбирларга кўра, намойишчилар полиция сафини куч билан ёриб ўтишга уринган пайти полиция уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ишлатган.

Черногориядаги асосий мухолифат блоги – Демократик Фронти – сентябрь ойи охирида бош вазир Мило Жуканович истеъфоси ва сайловларга қадар муваққат ҳукумат ўрнатишни талаб қилиб, парламент яқинида чорирлар қурганди.

Рейтерс мухбирининг айтишича, мухолифат лидери Небожча Медожевич полициячилар калтаклаган намойичилар орасида бўлган.

XS
SM
MD
LG