Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:34

Жанубий Осиёда зилзила оқибатида ўлганлар сони 150дан ошди

Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан кундузги соат иккидан ўтганда кучли зилзила рўй берди. Зилзила эпимаркази Афғонистон шимоли-шарқидаги Журм шаҳарчасида зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этди. Бутун минтақани титратган зилзилага оид тафсилотларни ушбу LIVE BLOG орқали ёритиб борамиз.

Зилзилага оид фото ёки видео тасвирлар бўлса, Озодликка +420724971539 WhatsApp ва Telegram орқали юборишингиз мумкин.

20:56 26.10.2015

Сўнги хабарларга кўра, Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида ўлганлари сони 150дан ошди

Жанубий Осиёда зилзила оқибатида ўлганлар сони 130га етди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

20:53 26.10.2015

Тошкентдан жўнатилган суратли хабар:

"Пойтахтдаги офислардан бирида зилзила оқибатида бино деворларида ёрилиш юзага келган".

20:28 26.10.2015

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, зилзила пайти ва зилзиладан сўнг 30 дақиқа ичида мобил телефонлар алоқасида узилишлар бўлган. Яқинларидан хабар олиш учун одамлар Twitter ва Facebook нинг овозли хизматидан фойдаланишган. Тошкентликларнинг айтишича, бу пайтда айримлар СМС орқали бир-бири билан хабарлашишган.

19:27 26.10.2015

Зилзила Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилди. Ер силкиниши кучлилигидан ваҳимага тушган одамлар кўчага қочиб чиққан. Метрополитен фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG