Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Жанубий Осиёда зилзила оқибатида ўлганлар сони 150дан ошди

Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан кундузги соат иккидан ўтганда кучли зилзила рўй берди. Зилзила эпимаркази Афғонистон шимоли-шарқидаги Журм шаҳарчасида зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этди. Бутун минтақани титратган зилзилага оид тафсилотларни ушбу LIVE BLOG орқали ёритиб борамиз.

Зилзилага оид фото ёки видео тасвирлар бўлса, Озодликка +420724971539 WhatsApp ва Telegram орқали юборишингиз мумкин.

19:25 26.10.2015

Афғонистон ҳукумати маълумотига кўра, бугунги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 нафардан ошди. 200дан зиёд одам жароҳатланган. Мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Тоҳар вилоятидаги мактаблардан бирида зилзила пайти ўқувчиларнинг кўчага қочиб чиқишга уриниши оқибатида юзага келган тиқилинчда 12 бола ҳалок бўлган. 42 ўқувчи шифохонага ётқизилган. Электр тармоқлари ва телефон алоқали ишдан чиққан.

19:20 26.10.2015

Associated Pressнинг Покистон давлат телевидениесига таяниб, тарқатган хабарига кўра, зилзила оқибатида Покистонда камида 94 одам ҳалок бўлган, 600дан зиёд киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг аксари мамлакат шимоли-ғарбидаги Ҳайбер-Пахтунхва вилоятида яшовчилардир.

19:17 26.10.2015

26 октябрь кунги зилзила эпимаркази Афғонистон шимолининг Бадаҳшон вилояти Ҳиндикуш туманида бўлди. АҚШ геология хизмати хабарига кўра, бу ерда зилзила магнитудаси 7,5 баллни ташкил қилган. Ҳиндикуш Тожикистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош.

19:10 26.10.2015

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG