Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:21

Москва ўз ҳарбийси Сурияда ҳалок бўлганини тасдиқлади


19 ёшли Вадим Костенко Сурияда ҳалок бўлган
19 ёшли Вадим Костенко Сурияда ҳалок бўлган

Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийсининг Сурияда ҳалок бўлганини тасдиқлади.

"Суриянинг Ҳмеймим шаҳрида шартнома асосида ҳарбий ҳизматни ўтаётган техник мутахассисимиз навбатчиликдан сўнг дам олаётганида ўз жонига қасд қилди”, - дейилади вазирлик матбуот ҳизмати 27 октябрда тарқатган баёнотда.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳизматчининг исмини ошкор этмаяпти.

Аввалроқ матбуотда россиялик 19 ёшли ҳарбий ҳизматчи Вадим Костенко Сурияда ҳалок бўлгани ҳақда унинг Краснодардаги ота-оналарига билдирилгани ҳақда хабар қилинган эди.

Лекин, Костенконинг ўлими сабабларини унинг ота-оналари билмасликларини айтишганди.

XS
SM
MD
LG