Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:18

Россия бир кунлик мотам эълон қилди


Ҳалокатга учраган учоқ қолдиқлари
Ҳалокатга учраган учоқ қолдиқлари

Россия 31 октябрда йўловчи учоқнинг Синай ярим оролидаги соҳилга қулаши оқибатида ҳалок бўлган 224 нафар одам, жумладан 25 нафар болага аза тутмоқда.

Мамлакат ҳудудида давлат байроқлари ярим туширилди, телевизион каналларда кўнгил очар кўрсатувлар бекор қилинди.

Россиянинг "Когалымавиа" ширкатига қарашли Airbus А-321 йўловчи учоғи Мисрнинг Шарм аш-Шайх оромгоҳидан ҳавога кўтарилишидан 23 минут ўтиб ерга қулаган.

Миср расмийларининг маълум қилишича, Петербургга парвоза қилаётган учоқ ҳалокатида ҳеч ким омон қолмаган.

Қурбонларнинг аксари Петербург яшовчилари экани хабар қилинади.

Миср ҳукумати хабарига кўра, учоқ бағрида уч Украина фуқароси ҳам ўлган.

Белорус Ташқи ишлар вазирлиги Twitter орқали ҳалок бўлганлар орасида бир Белорус фуқароси борлигини маълум қилган.

Россия расмийлари қурбонлар яқинлари билан суҳбатлашмоқда, улардан ДНК намуналарини олиб, қурбонлар шахсини аниқлашга уринмоқда.

Ҳалокат муносабати билан Петербург губернатори Георгий Полтавченко яна қўшимча 3 кун мотам тутилиши мумкинлигини эълон қилган.

Россия ахборот агентликларининг ёзишича, мазкур ҳалокат Россия авиациясидаги энг йирик ҳалокат ҳисобланади.

Учоқ ҳалокати сабабларини ўрганишга ва қидирув ишларига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Росавиация мутахассислари жалб қилинган.

Айни амалиётда Airbus ширкати вакиллари, Миср ва Франция экспертлари ҳам иштирок этмоқда.

Қутқарув ишларида иштирок этаётган ҳарбий зобитнинг AFP агентлигига маълум қилишича, 1 ноябрга қадар қутқарувчилар 163 жасадни топганлар, қутқарув ишлари периметри эса яна 15 километга кенгайтирилган.

Россия ҳукумати ҳалокат сабаблари борасида ўз хулосасини эълон қилгани йўқ, аммо Кремль учоқ Исломий экстремистлар томонидан уриб туширилгани борасидаги хабарларни рад этди.

Россия ҳукумати вакилларига кўра, Синайда фаол бўлган жангариларда ўта баланд учувчи учоқларни уришга қодир бўлган қуроллар йўқ.

Шанба куни учоқ “Исломий Давлат” экстремист гуруҳи томонидан уриб туширилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Миср расмийлари учоқ “қора қути”си топилиб, текширувга юборилганини хабар қилганлар.

XS
SM
MD
LG