Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:05

Нурсултон Назарбоев Букенгем саройида олий мақомда меҳмон қилинди


Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев 4 ноябрь куни Букингем саройида Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан учрашди. Тўнғич қизи Дариға Назарбоева ҳамроҳлигида қиролича ҳузурига келган Қозоғистон президенти алвон гилам устида¸ фахрий қоровул билан қарши олинди.

Нурсултон Назарбоевга унинг вориси сифатида кўрилаётган ва айни пайтда Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари бўлган қизи Дариға Назарбоева ҳамроҳлик қилди.

Назарбоев шарафига қиролича Елизавета II томонидан уюштирилган тушлик сиëфатида қироллик оиласининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этди.ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Назарбоев Қироличага Буюк Британияга қилган ташрифи натижалари, томонлар ўртасида қабул қилинган келишувлар ҳақида гапириб берди.

Елизавета II ҳам ўз навбатида Нрусултон Назарбоевнинг Лондонга ташрифини олқишлаб, бу учрашув натижалари икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бундан кейин ҳам мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Назарбоевнинг қиролича саройида меҳмон бўлиши арафасида Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон умумий қиймати 4,6 миллиард долларга тенг бўлган иккитомонлама савдо келишувларини имзолаш маросимида Қозоғистон ва ўз мамлакатини “гуллаб яшнашдаги ҳамкорлар” сифатида кўраётганини айтган эди.

Назарбоев Букингэм саройида олий мақомда қабул қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00

Бош вазир, шунингдек, газ ва пўлат қуйиш соҳаларидаги қўшма лойиҳалар икки давлат савдо алоқаларининг асосий қисмлари эканлигини ҳам эслатиб ўтди.

Британия ҳукумати мухолифлари уни моддий манфаатларни инсон ҳуқуқларидан баланд қўяётганликда айблайди. Лекин Бош вазир вакиллари Кэмерон Назарбоев билан бўлган суҳбатда инсон ҳуқуқлари масаласи кўтарганини айтди.

XS
SM
MD
LG