Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:56

Ослодаги маҳкама Vimpelcom собиқ раҳбари Жо Лундерни озод қилди


Ослодаги маҳкама Ўзбекистон бозоридаги коррупция можаросига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган Vimpelcom собиқ раҳбари Жо Лундерни озод этишга қарор қилди.

Лекин коррупция билан боғлиқ айблов Лундердан олиб ташланмаган.

Норвегия проуратураси суднинг бу қарори юзасидан шикоят киритишини билдирди.

Жо Лундер пайшанба куни Лондондан учиб келганида Осло аэропортида ҳибсга олинган эди.

Жума куни Осдлодаги маҳкамада ҳозир бўлган Vimpelcom ширкатининг собиқ бош директори Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун юзлаб миллион доллар пора беришга алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG