Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:21

Тожикистонда 2 ҳарбий қотиллари ҳақидаги маълумот учун 10 минг доллар ваъда қилинмоқда


Тожикистон армиясида "дедовщина" авж олган
Тожикистон армиясида "дедовщина" авж олган

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги пойтахт Душанбедаги Сино тумани ҳарбий комиссариатининг икки ходимини ўлдириб кетганлар ҳақида маълумот берганларга 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот ваъда қилди. Сино тумани ҳарбий комиссариати ходимларига ҳужум 7 ноябрь куни эрта тонгда содир этилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 9 ноябрь куни фуқароларни қотилларни топишда ёрдам беришга чақирди.

"Бирон маълумот ёки хабар берганларнинг шахсини ошкор этмаслик кафолати берилади", – дея таъкидланади Ички ишлар вазирлиги расмий баёнотида.

Душанбе шаҳар Сино тумани ҳарбий комиссариатининг икки ходими, Пўлод Мирзоев ва Ҳамза Насибов, номаълум шахслар томонидан 7 ноябрь куни пичоқлаб кетилган эди.

Пичоқлар билан қуролланган бир гуруҳ номаълум шахслар ҳужуми оқибатида нобуд бўлганларнинг икки ҳамкасби Темурхон Эгамбердиев ва Рустам Саъдуллоев оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг айтишича, Сино тумани ҳарбий комиссариати ходимларига ҳужум 7 ноябрь куни эрта тонгда пойтахт марказида содир этилган.

Ҳозирда ҳужумчилар шахсини аниқлаш ва уларни тутиш бўйича тезкор амалиёт олиб борилмоқда.

"Пичоқ зарбасидан Пӯлод Мирзоев ҳодиса жойида жон берган, жароҳат олган шахслар касалхонага олиб кетилган. Прапорщик Ҳамза Насибов етказилган оғир жароҳат натижасида касалхонада вафот этган", – дея хабар қилди Тожикистон Ишлар вазирлиги расмий веб сайти.

Мазкур ҳодиса юзасидан қидирув ишлари Тожикистон Ҳарбий прокуратураси ва Сино тумани прокуратурасига топширилган.

Тожикистон Ички ишлари вазирлиги расмий веб сайти 9 ноябрь куни назорат камераларидан олинган видео тасвирларни нашр этган.

Тожикистонда икки зобит қотиллари қидирилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:06 0:00

Видеода тасвирланган шахснинг ҳужумчилардан бири бўлиши мумкинлиги гумон этилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Жалолиддин Садриддинов 9 ноябрь куни Озодлик радиоси тожик хизмати билан суҳбатда мукофот пули дастлаб 10 минг сомоний (1500 доллар) этиб белгилангани, аммо кейинчалик вазирлик мукофот пулини 10 минг долларга кўтарганини билдирди.

"Облава"

​Жалолиддин Садриддиновнинг яна айтишича, комиссариат ходимлари ва номаълум шахслар ўртасидаги тўқнашув сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Аммо, вазирликнинг тахмин қилишича, жанжалга ёшларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши ёки уларни ҳарбий хизматга мажбуран олиб кетиш мақсадида олиб бориладиган амалиёт - “облавалар” сабаб бўлиши мумкин.

Тожикистонда ҳар йили 1 октябрдан бошлаб 18 га тўлган ёшларни ҳарбий хизматга чақириш мавсуми бошланади.

Ҳарбий хизматга жалб қилиш амалиёти одатда халқ орасида “облава” номи билан танилган.

“Облава” пайтида ҳарбий комиссариат ходимлари бўйин товлаган ёшларни тутиш ва мажбуран ҳарбий хизматга юбориш билан шуғулланади.

Тожикистон расмийлари 18 ёшга тўлган йигитларни ҳарбий хизматга жалб қилишга ҳарчанд уринмасин, бу уринишлар кўп ҳолларда самара бермайди.

Ҳарбий хизматни ўтаб келганларнинг кўплари армияда “дедовщина" авж олганидан шикоят қилишади.

XS
SM
MD
LG