Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Москванинг Внуково аэропортида Тожикистон фуқароси эстакададан сакраб ҳалок бўлди


Москванинг Внуково аэропортида полициядан қочишга уринган Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. 11 ноябрь куни кечқурун рўй берган ҳодисада 29 ёшли тожикистонлик етти метр баландликдаги эстакададан ўзини ташлаб нобуд бўлгани айтилмоқда.

Внуково аэропорти матбуот хизматига таяниб ТАСС агентлигининг хабар қилишича, 11 ноябрь куни Москва вақти билан соат 18.36да ички ишлар бўлими ходими аэропот ҳудудида ҳар тарафга қараб, айланиб юрган шахсга кўзи тушади.

"Полиция ходими унинг олдига бориб, ҳужжатларни кўрсатишни сўраган. Меҳмон 1986 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси экани аниқланди. Унинг ёнида юклари бўлмаган. Полиция ходими бу фуқарони текшириб, унинг исми оператив маълумотномаларда қайд этилмаганини тушунган", дея матбуот хизмати вакили сўзларидан иқтибос келтирилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон фуқароси ватанига учиб кетмоқчилиги, лекин касса қаердалигини топа олмаётганини айтган. Ички ишлар бўлими ходими уни аэропорт кассалари жойлашган биринчи қаватгача кузатиб қўйишни таклиф қилган.

"Ордан бир сония ўтгач, кассага кетаётганларида, фуқаро учиб келган йўловчилар зонасига югуриб чиқиб, хавфсизлик хизмати ходимини итраиб юбориб, эстакадага югуриб чиққан", дея билдирди аэропорт расмийси.

Кузатув камераларидаги видеода тожикистонлик йигитнинг яна 20-30 метр масофани югуриб ўтиб, эстакада тўсиқлари оша пастга қараб сакрагани тасвирлангани айтилмоқда. Тиббиёт ходимларига кўра, Тожикистон фуқароси олган жароҳатларидан ўлган.

Йигит аэропортнинг автомобиллар тўхтайдиган жойига кираверишдаги йўлга йиқилган. Паркинг ходимлари тезкор тарзда йзлни тўсиб қўйишгани айтилади хабарда. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари етиб борга.

"Жасадни кўздан кечирган криминалист йигитнинг ёнида Қуръонга ўхшаш эскириб кетган китобни топган", дея қўшимча қилди Внуково аэропорти вакили.

Айни ҳолат ҳалок бўлган тожикистонликнинг "ваххобийлик оқимига мансублиги" тўғрисидаги хабарларнинг тарқалишига сабаб бўлди. Лекин кейинчали бу хабарлар тасдиғини топмади.

Россия Ички ишлар вазирлигининг транспорт бошқармаси матбуот вакили журналистларга ҳалок бўлган тожикистонлик ваххобий бўлмаганини баён қилди.

"Айрим оммавий ахборот воситалари хабарларида текширув пайтида унинг ёнида исломий адабиёт топилгани айтилган. Бу ҳақиқатга мос эмас", дея билдирди вазирлик расмийлари.

Россиядаги LifeNews агентлиги ҳалок бўлган тожикистонлик ёнида гўё исломий адабиёт топилгани тўғрисидаги иддаолар билан, унинг "ваххобийлик оқимига мансублиги" ҳақида ёзган эди.

Москва ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими томонидан хорижий мамлакат фуқаросининг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошлангани айтилмоқда. Текишрув натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG