Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Озодлик мухбири: Парижликлар ҳужум жойига гуллар келтирмоқда


Озодлик мухбири Гуласал Камолованинг хабар беришича, Париждаги ҳужумлардан кейин шаҳарда одамлар камайган. Террор ҳужумлари ортидан Париж аҳли кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Шунга қарамай шаҳар аҳолиси ҳужум содир бўлган жойга гул келтирмоқда.

- Одамларда қўрқув бор. Одамларда хадик ва хавотир бор. Шаҳарда ҳарбийлар анчагина кўпайган. Полиция машинаси сиреналарининг овози, вертолётларнинг товушлари тинмаяпти, - дейди Гуласал Камолова. Ҳозирда Парижда хавфсизликни таминлаш учун 1500 нафар ҳарбий ташланган.

Париж маъмурияти жума кунги ҳужумлар ортидан шаҳарда келаси икки кун давомида барча кўнгилочар тадбирлар ва спорт мусобоқаларини тўхтатиш ҳақида қарор берди.

Шанба куни Париж чеккасидаги Диснейленд ҳам вақтинча ёпилгани маълум қилинди. Ҳозирда Франция бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00
Бевосита линк
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG