Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:24

Париж фожиаси: ҳужумчилардан бирининг шахси аниқланди


Франция пойтахтидаги ҳужумлар учта гуруҳ томонидан содир этилган, дея хабар берди Париж прокурори Франсуа Молен.

"Биз уларнинг қаердан келгани ва ким томонидан молияланганини аниқлашимиз керак", - деди у журналистларга.

Париж прокурорининг илова қилишича, ҳужумчиларнинг бири Франция фуқароси Умар Исмоил Мустафо исмли шахс бўлган.

29 яшар Мустафонинг шахси "Батаклан" концерт залида топилган бармоқ орқали аниқланган, дея хабар беради Франс-пресс агентлиги.

Мустафо Париждан 25 километр жанубда жойлашган Куркерон шаҳрида туғилган.

Прокурорнинг айтишича, Мустафо 2004 - 2006 йилларда қатор кичик жиноятлар содир этиб полиция назоратига тушган.

13 ноябрь оқшомида Парижнинг турли нуқталарида амалга оширилган ҳужумларда 129 нафар одам ҳалок бўлди ва яна 350дан кўпроқ одам яраланди.

Франсуа Молен ярадорлардан 99 нафарининг аҳволи оғир эканини айтди.

“Исломий Давлат” (ИД) ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Париж прокурорининг илова қилишича, бир хил портловчи белбоғ ўраган 7 нафар "террорчи" ҳам ҳужумларда ҳалок бўлган.

ИДнинг айтишича, ҳужумлар Ислом пайғамбарининг ҳақорат қилиниши ва "Исломий Давлат ҳудуди"нинг бомбардимон қилинишига жавоб амалидир.

Франция президенти ҳужумларни "уруш амали" дея баҳолади.

XS
SM
MD
LG