Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:54

Париждаги ҳужумларни содир этган шахсларнинг дастлабкиси аниқланди


Бутун Франция бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.
Бутун Франция бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.

Франциялик терговчиларига кўра, Парижда террорчилик ҳужумларини содир этган етти шахсдан биринининг кимлигини аниқлашга муваффақ бўлганлар.

13 ноябрда Парижнинг қатор мавзеларига уюштирилган ҳужумларда 129 нафар одам ўлдирилган ва яна 350 нафардан кўпроқ одам жароҳат олганди.

Бу 2004 йил Мадридда 191 инсон умрига зомин бўлган бомбалашлардан буён Европада кузатилган энг ҳалокатли ҳужумлар экани айтилмоқда.

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган 29 ёшли Франция фуқароси Умар Исмоил Мустафоийнинг сўнгги йилларда радикаллашгани хабар қилинади.

Франс-пресс агентлигининг хабар беришича, терговчилар Умар Исмоил Мустафоийни ҳужум саҳнларидан бирида топилган бармоғидан аниқлаганлар.

Мустафоийга яқин бўлган олти киши, жумладан унинг отаси, акаси ва келинойиси ҳибсга олингани хабар қилинади.

13 ноябрь куни амалга оширилган мувофиқлаштирилган ҳужумлар Франция пойтахтининг олтита нуқтасини, жумладан Батаклан концерт зали, Париж шарқидаги Франция миллий стадиони, ресторанлар ва барларни ҳадафга олган.

Прокурорлар сўзларига кўра, тиш-тирноғигача қуролланган ва белларига портловчи моддаларни боғлаган етти нафар шахс ҳужумлар пайтида ҳалок бўлган.

Яраланганлардан 99 нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилади.

"Исломий Давлат" (ИД) жангарилари ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммаларига олган.

Уларга кўра, мазкур ҳужумлар Сурия ва Ироқдаги "Исломий Давлат ҳудудлари" Франция томонидан бомбаланишига жавоб амалидир.

Париж прокурори Франсуа Молинс 14 ноябрь куни матбуот йиғини ўтказиб, "вахшиёна амал" ортида "террорчиларнинг уч гуруҳи", жумладан етти нафар худкуш ҳужумчи турганини айтди.

"Биз уларнинг қаердан келгани ва қандай молияланганини аниқлашимиз керак," деди Молинс.

У Батаклан концерт зали ўнгида Белгияда рўйхатдан ўтган ва Белгияда яшаган Франция фуқароси томонидан кирага олинган машина топилганини илова қилди.

Расмийлар сўзларига кўра, Париж шарқида жангарилар ишлатган яна бир машина топилган.

Қидирув ишлари Европа бўйлаб олиб борилмоқда.

Белгия полицияси Париж ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинган уч шахсни ҳибсга олган.

Немис расмийларига кўра, шу ой бошида Германия жанубидаги Бавария вилоятида машинасида қурол-аслаҳалар ва портловчи моддалар топилиши ортидан ҳибсга олинган шахс ҳам ҳужумларга алоқадор бўлиши мумкин.

Stade de France стадионида ҳужумчилардан бирининг ёнидан Сурия паспорти топилган.

Греция расмийлари мазкур паспортни ўтган ой Лерос ороли орқали Европага ўтган шахс фойдаланганини тасдиқлади.

Айни пайтда Францияда уч кунлик миллий мотам тутилмоқда.

Президиент Франсуа Олланд мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилди ва Туркияда бошланаётган дунёнинг энг йирик иқтисодига эга 20 мамлакат раҳбарларининг G20 саммитига бориш режасидан воз кечди.

XS
SM
MD
LG