Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:12

Франция-Англия футбол жамоалари ўртасидаги ўртоқлик матчи бекор қилинмайди


Франция Футбол Федерациясига кўра, футбол бўйича Франция ва Англия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви режаланганидек 17 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Парижда содир этилган ҳалокатли ҳужумлар ортидан ўртоқлик учрашуви бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хавотирлар янграганди.

Франция Футбол Федерацияси президенти федерация веб сайти орқали Уэмбли стадионидаги матч қолдирилмаслигини билдирдири.

13 ноябрь оқшомида Париждаги Франция миллий стадионида Франция ва Германия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви пайтида стадион ташқарисида икки кучли портлаш юз берганди.

Айни пайтда Франция футболи юлдузлари Зайниддин Зидан ва Патрис Эвра 14 ноябрль куни Манчестернинг Олд Траффорд стадионида бўлажак хайрия ўйинида иштирок эта олмасликларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG