Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Ўзбекистон президенти Франция халқига ҳамдардлик билдирди


Парижда содир этилган ҳужумлар ортидан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 14 ноябрда Франция Президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллаб, таъзия изҳор этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон президенти қурбонлар оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

"Қайғунгизга ҳамдардмиз" дейилади Ўзбекистон раҳбари мактубида.

Парижда 13 ноябрь куни содир этилган қатор ҳужумларда 129 одам ҳалок бўлган ва яна 350дан зиёд одам жароҳат олган.

Жароҳатланганлардан 99 нафарининг аҳволи оғир экани айтилади.

XS
SM
MD
LG