Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Чироқ бўлмаса¸ сув ҳам бўлмайди


"Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳри ўртасида жойлашган¸ аслида Бўстонлиқ туманига қарашли бўлган Озодбош қишлоғида қиш фасли яқинлашгани заҳоти чироқ деярли бутунлай ўчди.

Қишлоқда чироқ ўчгани заҳоти қишлоқ аҳолиси сувдан ҳам азият чекади. Токи чироқ берилгунча сув ҳам тўхтайди.

Қишлоққа кўчиб келганимизга 10 йил бўлди. 10 йилдан буён шу аҳвол. Эрталаб соат 8 да ўчиб шу билан ёки кечқурун 12 ларда келади ёки эртасига кечқурун 12 ларда келади. Унда ҳам бўлса атиги 2 соатга.

Ҳокимликка мурожаат билан чиққанимизда улар 10 йилдан буён бир хил гапиради. "Озодбош қишлоғининг электр энергиясидан қарзи бор¸ шу сабаб узиб қўяяпмиз" деб қўполлик билан жавоб беришади.

Аммо бу қуруқ гап. Қарзи борларни бутунлай чироғини кесиб кетишяпти. Битта-иккита қарзи борлар учун бутун қишлоқ ахолиси жабр кўриши керакми.

Умуман қарзи йўқлар ҳам чироқ ва сувсиз ўтирибти. Ахир бу қишлоқ марказга яқин жойда жойлашган бўлса. Деярли Чирчиқ шаҳрига киради баъзи ҳудудлари. Бундай жойларда узилиш бўлмайди.

Бу қишлоқдаги аҳолининг аризалари хам эътибордан четда қоляпти. Ҳокимлик мутасаддилари аҳоли билан музокаралар олиб бормайди.

Қишлоқда мактаб ва коллеж ўқувчилари бор. Улар кундуз куни ўқишда бўлади. Дарс тайёрлаш учун эса кечқурун вақт бўлади. Аммо бу пайтлар чироқ йўқ. Бу ёшларнинг ўқишига ҳам салбий таъсир қилмоқда.

XS
SM
MD
LG