Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:32

Қозоғистон чегарасида тўхтатилган ўзбекистонлик ёнидан ўқ-дори топилган


Қозоғистонлик чегарачилар ўқ-дори олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини тўхтатиб қолганлар.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Манғистау вилояти чегара ҳизмати расмийлари маълум қилди.

Қозоқ расмийларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасининг “Тажан” назорат постида Ўзбекистон фуқароси бошқарган автомобиль текширилганида ўқ отар қуроллар учун мўлжалланган 14 дона патрон ва 200та ўқ-дори топилган.

Ўзбек фуқароси бу ўқ-дорини нима мақсадда чегарадан олиб ўтишга урингани маълум эмас. Мазкур холат бўйича суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Сўнгги ойларда Ўзбекистонда террор таҳдидларига қарши чоралари кучайтирилган.

Хусусан, ўтган бир ҳафта ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида “Исломий давлат” экстремист гуруҳига алоқадорлик иддаолари билан 200дан ошиқ одам ҳибсга олингани тўғрисида Озодлик хабар қилди.

Шу ой бошида Тошкент шаҳар ва вилоятида куч ишлатар идорлари кучайтирилган режимга ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG