Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:30

Бокс қироли Владимир Кличко чемпионлик камарини бой берди


Ака-ука Кличколар
Ака-ука Кличколар

Британиялик Тайсон Фюри ўта оғир вазнли бокчсилар орасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди.

27 ёшли Фюри бокс таснифидаги энг муҳим учта IBF, WBO ва WBA камарларини Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида футбол стадионига йиғилган 45 минг томошабин ўнгида қўлга киритди.

29 ноябрга ўтар тунда бўлиб ўтган мушсталшувда Тайсон Фюри 39 ёшли Кличко устидан очколар бўйича ғалаба қозонди.

"Ҳали боксни тарк этишимга эрта, лекин рематч албатта бўлади," деди Кличко мағлубият ортидан.

У IBF камарини 2006, WBO камарини 2008 ва WBA камарини 2011 йилдан буён эгаллаб келаётганди.

Кличконинг акаси бўлган собиқ жаҳон чемпиони Владимир ҳозирда Киев шаҳрига ҳокимлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG